Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    «ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ЭКОЛОГИК КАФОЛАТЛАР ИФОДАСИ!»

    • Qog'ozga chop etish

    #МУНОСАБАТ#ТАРҒИБОТ#МЕНИНГ_ВАТАНИМ «ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ЭКОЛОГИК КАФОЛАТЛАР ИФОДАСИ!» Куни кеча Боғот тумани Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши, партиянинг Ҳалқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ташаббуси билан «Янгиланаётган Конституцияда Экологик кафолатлар ифодаси» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда жами 101 киши иштирок қилди. Тадбирни Боғот туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А.Саидов бошқарди. Сўз Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Улуғбек Ибраҳимовга берилди. У.Ибраҳимов ўз сўзида 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини ҳаётнинг ўзи тақозо этаётгани, айниқса фуқаролар ўз ҳақ ҳуқуқларини замон талабларига мос тарзда Конституцияга мустаҳкам муҳрлаб қўйишга эътибор қаратаётганликларини алоҳида мамнуният билан тилга олди. Давлатимиз раҳбарининг мамлакатда атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини кафолатли ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари жумладан Орол денгизининг қуриган тубида саксовулзорлар барпо қилиш ишларининг юқори савияда олиб борилиб кутилган натижаларга эришилаётганлиги, «Яшил макон» ва «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаларининг ҳаётга кенг тадбиқ қилиниб юртимизни яшил қалқонлар билан қоплаб олиш борасидаги ишларнинг гувоҳи ҳамда бевосита иштирокчиси эканимиз бизга катта мамнуният бахш этмоқда. Муқаддас «АВЕСТО» да ҳам атроф муҳит ва инсонлар саломатлиги алоҳида ўрин эгаллаган. Шулардан келиб чиқиб Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши ва партиямиз фаоллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қуйидагиларнинг киритилишини таклиф қиламиз: 1). Атроф муҳит ва инсонлар саломатлиги бўйича алоҳида боб киритилиши, 2). Конституциянинг 2-моддасидаги Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдидаги маъсулиятини бажаришга маъсулдирлар деган жумла мажбурдирлар деб ўзгартирилса. 3). Конституциянинг 34-моддасидаЎзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар деб белгиланган, Шунга қўшимча сифатида уларнинг фаолияти дахлсиздир деган жумла киритилса. 4). 54-моддага ваколатли давлат назорат органлари ҳам экологик муҳитга зарар етказганлик ҳолатларига чоралар кўрилишида, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини адолатли ҳал қилиши шарт деган жумла киритилса. 5. 55-моддага атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масаласини киритиш. Шундан кейин тадбир иштирокчиларидан шифокорлар П. Худайберганов, Ю.Машарипов, С.Сапаева ва Д.Муродовлар ҳам ўзларининг таклиф мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди. Гулнора Саъдуллаева Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши «Аёллар қаноти» етакчиси @bogottumanihokimligikanali



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Sentyabr     
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Veb-sayt faoliyatini baholang?